+998 71 200 02 35

Фармон мазмун-моҳияти юзасидан вебинар ташкил қилинди

27.06.2024 766

Юристлар малакасини ошириш маркази узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси орқали малака ошираётган Адлия вазирлиги тизими ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ-80-сон Фармонининг мазмун ва моҳияти” мавзусида вебинар ташкиллаштирилди.

Мазкур вебинар “Касбий кўникмаларни ривожлантириш” кафедраси мудири Х.Файзиев, кафедра катта ўқитувчиси З.Рахмонов ҳамда катта ўқитувчи Ш.Жумаевлар иштирокида бўлиб ўтди.

Унда Фармоннинг мазмун-моҳияти, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда илмий ёндашувларни кенг жорий этиш борасида қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.