+998 71 200 02 35

Фарғона вилояти МФЙ вакиллари учун "Оила медиацияси” бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди

23.01.2024 527

2023 йил учун Республика бўйича қарийиб 35 000 дан зиёд никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Афсуски, ҳозирда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 10% ни ташкил этмоқда.

Никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда ушбу низоларни медиация орқали муқобил ҳал этиш кўникмаларни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан «Оила медиацияси» бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ишлаб чиқилган.

Мазкур курс доирасида жорий йилнинг 22 январь куни Марказ доценти Севархон Марипова иштирокида Фарғона вилояти оилавий ажрим кўрсаткичи юқори бўлган фуқаролар йиғинлари ходимлари учун онлайн ўқув-семинар тренинг ташкил этилди.

Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, туман ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари фаоллари иштирок этишди.