+998 71 200 02 35

Электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойданиш қоидалари ҳамда уларни тежаш, бунинг учун белгиланган жавобгарлик чоралари, маиший чиқиндилар билан боғлиқ кундалик муаммоли масалалар

25.10.2021 2185

Барчасизга маълумки Конституциямизнинг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Конституциямизнинг юқорида қайд этилган нормасидан англашиладики табиий захиралардан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг мажбуриятимиз.

Мазкур конституциявий нормани ижросига қаратилган бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинган ва албатта ушбу мажбуриятларни бузганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик ҳам белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖТК) 101-моддасида умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Мазкур нормада “пломбаларига қасддан шикаст етказиш” жумласига эътибор қаратсак, амалиётда қасддан шикаст етказиш ҳамда эҳтиётсизлик орқасидан шикаст етказишни тегишли органларнинг мансабдор шахслари томонидан исботлаб берилиши жуда муҳим аҳамият касб этади.

 Муротов Журабек Сафарович,

Касбий кўникмаларни ривожлантириш

кафедраси катта ўқитувчиси