+998 71 200 02 35

#давра_суҳбати

16.10.2023 722

Юристлар малакасини ошириш марказида «Ҳуқуқни қўллаш амалиётида муддатли меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатидан кўзланган мақсад – ҳуқуқий жамоатчилик эътиборини Янги Меҳнат кодекси нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида аниқ ва тўғри ишлатилиши истиқболларига қаратиш, айниқса бунда иш берувчиларнинг муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқларининг кенгайтирилганлигини инобатга олган ҳолда амалда юзага келаётган муаммоларни танқидий таҳлил қилиш, меҳнат муносабатларида қонун устуворлиги муҳитини яратиш, меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни адолатли ва қонуний ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.

Давра суҳбатида бугунги кунда Янги Меҳнат кодексини амалда қўллаш жараёнида учраётган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган чора-тадбирлар юқори салоҳиятли экспертлар, етакчи олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар иштирокида илмий-амалий жиҳатдан муҳокама этилди.