+998 71 200 02 35

"Давлат органларида ҳуқуқий маданиятни ривожлантишнинг амалий аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

19.04.2024 206

Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни “Давлат органларида ҳуқуқий маданиятни ривожлантишнинг амалий аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренинг Адлия вазирлиги Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бўлим бош маслаҳатчиси А.Абдушерозов, Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири С.Марипова ҳамда Марказ кафедра ўқитувчиси Д.Хожимухамедовалар иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, бу борада оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш ҳамда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш борасида юзага келаётган асосий муаммолар муҳокама қилинди.