+998 71 200 02 35

Буюртмачи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик.

24.01.2020 3086

2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Маркази “Фуқаровий ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доц. С.А.Марипова “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолияти” ўқув курсининг 30 нафар  тингловчилари иштирокида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида Марказнинг ўқув курси режасига мувофиқ ўтказилиши белгиланган амалий машғулот давомида, тингловчилар ва Юнусобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Мирбабаева Махфуза Бахтиёровна иштирокида кейс-стади ва давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида М.Б. Мирбабаева ҳозирги кунда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятидаги янгиликлар, мавжуд долзарб муаммолар ва уларни ечимига доир таклифлари асосида маъруза қилди. Шунингдек, давра суҳбати давомида доц. С.А. Марипова “Никоҳни бекор қилишда оила ва фуқаролик процессуал қонунчиликни қўллаш: назария ва амалиёт” мавзусида ўз марузаси билан иштирок этди.