+998 71 200 02 35

Болалар учун одил судлов тизимини ихтисослаштириш масалалари

05.06.2024 374

 

Жорий йилнинг 4 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг "Ўзбекистон томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилиши тўғрисидаги" бешинчи маърузаси бўйича якуний тавсияларини амалга ошириш борасидаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тадбир Адлия вазирлиги, Болалар омбудсмани офиси ва УНИCEФ ҳамкорликда бутун мамлакатда болаларга дўстона одил судлов тизимини таъминлаш масаласига бағишланган давра суҳбати тарзида ташкил этилди. Тадбирда болалар учун одил судлов тизими бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, жумладан, муайян қонунчилик тизимини такомиллаштириш, болалар учун ихтисослаштирилган адлия тизимларини яратишнинг афзалликлари, болаларнинг одил судловдан фойдаланишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Давра суҳбатида Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти ва масъул xодимлари иштирок этишди.