Жорий йилнинг 16-сентябрь куни Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан хотин-қизлар ўртасида спортнинг Дартс, эркаклар ўртасида спортнинг Армрестлинг турлари бўйича Марказ ходимлари иштирокида мусобақа ташкил этилди.
Ўйин натижларига кўра аёллар ўртасида ғолибликни Кабинет мудири Севара Абдиманнобова, эркаклар ўртасида бош мутахассис Рўзман Алимов қўлга киритди.
Танлов ғолиби ва иштирокчилари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.