+998 71 200 02 35

Амалий фаолиятга асосланган маълумотлар келажакка пойдевор

06.03.2020 2982

Бугун, юридик хизмат ходимлари жамиятнинг барча йўналишларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ бўлган ишларни юритадилар ва ўз иш фаолиятлари давомида судларда иқтисодий ишларни расмийлаштириш масалалари юзасидан кўплаб мурожаатларга дуч келишади.

Марказда малака оширишга жалб қилинган тингловчилар (юрисконсультлар) гуруҳларига амалиётда дуч келаётган масалалар бўйича амалий фаолиятга асосланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида ЮМОМ раҳбарияти таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судьяси Қаххоров Жамол Камолович ташриф буюрди.

Мунозара тарзида ташкил этиладиган учрашувда Ж.К.Қаххоров тингловчиларга ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, сўроқли муаммолар юзасидан батафсил тушунчалар берди.

Учрашув давра суҳбати шаклида савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.