+998 71 200 02 35

Адлия вазирлигида амалий ўқув машғулоти

22.01.2020 3288

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида ўтказилаётган машғулотларда илғор иннавацион педогогик технологияларни қўллаш билан бир вақтда амалий машғулотларни сайёр тарзда давлат органларига ташриф буюриш орқали ўтказиш амалиёти ҳам кенг тадбиқ этилиб, бу амалиёт ўз самарасини бермоқда, чунки қуйи идораларда фаолият олиб бораётган турли юридик касб эгалари мавжуд амалиётдаги муаммоларига бундай учрашувлар давомида  ечим топмоқда. Жумладан,  малака ошириш курсларига республикамизнинг турли минтақаларидан  ўқишга келган бир гуруҳ туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва ходимлари билан  2020 йилнинг 21 январь куни Адлия вазирлиги кичик мажлислар залида  вазирликнинг етакчи хизматлари вакиллари билан сайёр амалий  ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулотида Адлия вазирлигининг кадрлар билан ишлаш, юридик шахслар ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқий тарғибот ва ахборот ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш  департаментлари маъсул ходимлари мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун- моҳияти, адлия органлари фаолиятида юз бераётган янгиликлар ва улар олдида турган долзарб масалалар, мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган сиёсий жараёнлар, хусусан, янги парламент сайловлари ва дунёда юз бераётган  янгиликлар ҳақида маълумотлар беришди.

Машғулотлар пайтида тингловчилар ўз ҳудудларида фаолият юритаётган ташкилотларнинг юридик хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш масалалари, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари  кўпгина ҳолатларда адлия органларига ҳуқуқий экспертиза ўтказиш  учун тақдим этилмаслиги оқибатида улар амалдаги қонун ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаслиги ва бу борада адлия органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасидан паст эканлиги ва уларни бартараф этиш муаммолари, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ўтказиш масалаларидаги қийинчиликларни бартараф этиш масалаларида саволлар билан вазирликни тегишли вакилларига мурожаат қилишди ва улар юзасидан тегишли тавсиялар олишди. Шундан кейин, тингловчилар учун Адлия вазирлиги биносида жойлашган адлия органлари музейига ҳам ташриф уюштирилди. Музейдаги экспонатлар тингловчиларда катта таассурот қолдирди.