+998 71 200 02 35

Адлия вазири Акбар Ташкулов институт фаолияти билан танишди

13.10.2025 45

Бугун Адлия вазири Акбар Ташкулов, вазир ўринбосари Шерзод Рабиев, вазирлик тизимидаги тегишли ташкилот раҳбарлари Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар институтнинг ўқув жараёни, моддий-техник базаси, тингловчилар учун яратилган шароитлар ҳамда профессор-ўқитувчи ва ходимлар фаолияти билан батафсил танишдилар.

Шунингдек, замонавий ахборот технологияларига асосланган ўқув тизими, амалий машғулотлар жараёни, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг янги йўналишлари тақдимоти ўтказилди.

Нотариал палата, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, “Ўзархив” агентлиги ва институт бошқа буюртмачиларининг таклиф ва тавсиялари тингланиб, улар билан доимий ҳамкорликни кучайтириш йўналишлари келишиб олинди.

Акбар Ташкулов институт жамоаси билан суҳбат давомида юридик кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, ўқув дастурларини амалиётга яқинлаштириш, илмий-методик фаолиятни янада ривожлантириш, соҳага халқаро тажрибаларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Ташриф якунида Адлия вазири Институт жамоасининг фаолиятини ижобий баҳолаб, юридик соҳада замонавий, малакали ва фидойи мутахассисларни тайёрлашда янада самарали ишлашга чақирди.