+998 71 200 02 35

Юридик соҳа ходимлари учун янги имкониятлар очилмоқда

12.11.2020 3554

12 ноябрь - Ўзбекистон ва Белоруссия юдидик соҳа ходимлари учун муҳим кунга айланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Белоруссия давлат университетининг судя, прокуроратура, суд ва адлия муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўртасида имзоланган битим асосида ҳамкорлик бошланишини юзасидан видеомулоқот ўтказилди.

Дастлаб:

соҳага оид ҳамкорликда илмий ва ўқув адабиётларни тайёрлаш;

ҳуқуқнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳалар аосида илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

академик мобилликни ривожлантириш;

видеодарслар алмашиш каби қатор йўналишлар белгилаб олинди.

Шартноманинг имзоланиши ва шериклик муносабатларининг расмий бошланиши икки мамлакат юристларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун мустаҳкам асос бўлди.