+998 71 200 02 35

Гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди!

14.05.2020 3147

2020 йилнинг 14 май куни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамда БМТТД ва Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг "Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий хаётда аёлларни хуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш" лойиҳаси билан ҳамкорлигида “Гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, малакали тренерлар, парламент юқори палатаси девони масъул ходимлари иштирок этди.

Онлай семинарда Юристлар малакасини ошириш маркази “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси мудири, ю.ф.д. Лола Саидова “Гендер тенглиги инсон хуқуқларининг ажралмас кўрсаткичи сифатида”, “Гендер тенглигини таъминлашда халқаро ва миллий амалиёт”, “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзуларида маъруза билан иштирок этди.

Онлайн семинарда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тўғрисида сўз юритилди. Жумладан, унга мувофиқ жамиятдаги барча соҳаларини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бу эса ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш мақсадларига хизмат қилади.

         Тадбир давомида иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.