+998 71 200 02 35

Соғ танда-соғлом ақл.

18.02.2021 3250

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 9-сонли оилавий поликлиника шифокорлари томонидан Юристлар малакасини ошириш марказининг барча ходимлари тиббий хатловдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида ходимларнинг умумий саломатлик кўрсаткичлари аниқланди. Шунингдек, ходимларга тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш бўйича савол-жавоб тариқасида профилактик суҳбат ўтказилди.