+998 71 200 02 35

Онлайн – Очиқ эшиклар куни!

05.12.2020 2834

9 декабрь – "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишлаб, Адлия органлари ва муассасаларида “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш режалаштирилди.

Шу муносабат билан, Юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари томонидан марказ фоалияти билан боғлиқ масалалар юзасидан вужудга келаётган барча саволларга жавоб бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори асосида яратилган “Электрон сертификатлар репозиторияси” тизими ва дастурий таъминоти бўйича тушунтириш бериш ишлари амалга оширилади.

“Онлайн–Очиқ эшиклар куни” доирасида телеграмда @yumomochiqbot ташкил этилган бўлиб, Юристлар малакасини ошириш маркази билан боғлиқ бўлган саволларингизни жорий йилнинг 7 декабрь кунига қадар ушбу ботга юборишингиз мумкинлиги эълон қилинади.