+998 71 200 02 35

Ойнинг энг яхши ходими

31.01.2020 2998

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида  “Ойнинг энг яхши ходимини аниқлаш тартиби  тўғрисида” ги Низом  талабларига мувофиқ “Ойнинг энг яхши ходими” танлови ғолиби аниқланди.

        Марказнинг “Ойнинг энг яхши ходимини аниқлаш Комиссияси” томонидан, эришилган юқори натижалари, жамоат ишларида  фаол  иштироки ва  Марказда  ташкил этилган ишларнинг самарадорлиги, сифати ҳамда  миқдорини  инобатга  олиб,  2020 йилнинг январь ойида “Ойнинг энг яхши ходими” деб Марказ Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Хасанов Шавкатбек Хайбатуллаевич топилди.

Хасанов Шавкатбек Хайбатуллаевични Юристлар малакасини ошириш маркази жамоаси самимий табриклаб, келгуси ишларида мувафақиятлар тилайди