+998 71 200 02 35

Марказ ҳуқуқшунос олимлари ҳуқуқий тарғиботда!!

16.06.2020 2985

Аҳолига қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини малакали ҳуқуқшунос олимлар томонидан янада сифатли даражада етказилишини таъминлаш мақсадида,  Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази профессор ўқитувчилари ҳамкорликда кўрсатувлар тайёрлаб борилишини йўлга қўйди. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти  Адлия Вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази доценти, юридик фанлари номзоди Рахмонов Шуҳрат Наимович билан биргаликда ёритилди.   Онлайн суҳбатда  "Дунё рейтинг ва индексларида Ўзбекистон Республикаси мавқеи", "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши  ваунинг асосий вазифалари" ва  "Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида янги бошқарма ташкил этилиши" каби масалалар  хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.  Мазкур суҳбат Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг "Кун мавзуси" кўрсатуви орқали эфирга узатилди.