+998 71 200 02 35

КУЗ МАВСУМИДА СПОРТ БИЛАН

08.09.2021 2212

Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти томонидан Марказ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир ходим касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш мақсадида қолаверса спорт соғлиқ ва самарали меҳнат гарови эканлигини инобатга олиб, «Куз мавсумида спорт билан» лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу лойиҳа 2021 йилнинг 6-центябр кунидан 2021 йил 30 ноябрь кунига қадар давом этади.

Лойиҳа якунига кўра фаол иштирокчилар рағбатлантирилади