+998 71 200 02 35

Буюртмалар портфели ва марткетингни шакллантириш бўлими


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Маркази «Буюртмалар портфели» ва маркетингни шакллантириш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июнда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан ташкил қилинган.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Низомига амал қилади.

Бўлим Марказнинг таркибий тузилмасининг бўғини ҳисобланади, таркиби бўлим бошлиғи ва 1 нафар бош мутахассисдан иборат.

Бўлим бошлиғи – Жўраев Жавлон

Бўлимнинг мақсади, асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари

Бўлимнинг мақсади – доимий ва янги буюртмачилар томонидан, Марказда таълим олиш бўйича, буюртма ва таклифларнинг кенгайишини таъминлаш.

 Асосий вазифалари:

- қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш истагини билдирган талабгорлар билан алоқа ўрнатиш;

- қайта тайёрлаш ва малака оширишга келган тингловчилар билан шартномалар тузиш;

- қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ таълим ҳизматлари бўйича маркетинг фаолиятини амалга ошириш.

 Фаолиятининг йўналишлари:

 - қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш истагини билдирган талабгорлардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва ўқишга таклиф қилиш;

- қайта тайёрлаш ва малака оширилишга ҳамда грант асосидаги тренинглар ўтказишга оид доимий ва янги буюртмачилар томонидан буюртма ва таклифларнинг кенгайишини таъминлаш мақсадида, ахборот-таҳлилий  фаолият олиб бориш ва ҳамкорликни амалга ошириш;

- тўлов-шартнома асосида ёки ҳақ туланмаган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари қабул режаси, келиб тушган аризалар, танлов, қабул қилинган тингловчилар сони, уларнинг мутахассисликлари бўйича жойлаштириш, ўқитиш тиллари ва ҳ.к. ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш;

- тўлов-шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари билан шартномалар тузиш, счёт-фактураларни тақдим этиш ва ўқиш харажатларини ўз вақтида тўлатиш чораларини кўриш;

- Марказ томонидан тақдим этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ таълим хизматларини маҳаллий, минтақавий ва республика даражасида рекламасини ташкил этишда кўмаклашиш;

- соатбай асосида ишга жалб қилинган профессор-ўқитувчилар билан тегишли хужжатларни расмийлаштириш, уларнинг иш вақти ҳисобини юритиш.

 Бўлимнинг телефон рақами: + 99871 234-53-46.