+998 71 200 02 35

Коррупсияга қарши кураш тизимининг аҳамияти ҳамда бу соҳада сўнги йилларда давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари

30.06.2025 70

Коррупсия бу - жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради.  Коррупсия мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан шахсий манфаатлар ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, қонунга хилоф равишда фойдаланиши, яъни моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунбузарлик содир етишидир.  Коррупсия ҳар қандай давлат ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи глобал муаммодир. У бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба беради, қонун устуворлигини бузади. Юртимизда сўнги йилларда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини бартараф етиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги шубхасиздир. Кейинги йилларда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди, ушбу соҳада қонунчилик асослари такомиллашди. Коррупсиянинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётга таъсири жуда катта. У давлат бошқарувининг самарадорлигини пасайтиради, иқтисодий ривожланишни тўхтатади, аҳоли ишончини йўқотади ва ижтимоий тенгсизликни кучайтиради. Коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳар қандай давлат учун устувор вазифалардан биридир. Коррупсияга қарши кураш тизими – бу давлат органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва фуқаролар о‘ртасидаги ҳамкорлик асосида коррупсияни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир. Коррупсияга қарши кураш ҳуқуқий давлат барпо етиш, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, жамиятда ишончни ошириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш ва давлат бошқаруви самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб етади. Коррупсияга қарши кураш тизими — бу нафақат жиноятга қарши чора, балки давлатнинг барқарорлиги, иқтисодий ривожи, ижтимоий адолат ва фуқаролар ишончининг асоси ҳисобланади.

Коррупсияга қарши кураш тизимининг ўзига хос хусусиятлари сифатида коррупсияга қарши кураш учун мустаҳкам қонунчилик асосларини яратиш, давлат органлари ва муассасаларининг фаолиятида шаффофликни таъминлаш, коррупсияга қарши курашда назорат органлари ўз функсияларини самарали бажариш, коррупсияга қарши курашда жамиятда кенг тарқалган таълим дастурлари орқали ёш авлодни коррупсия ҳақидаги тушунчалар билан таништириш, ахлоқий қадриятларни ошириш, фуқаролик жамиятининг фаоллиги ва оммавий назорат ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим рол касб етиши, коррупсияга қарши курашда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда коррупсия учун қаттиқ санксиялар белгиланиши кераклиги кабиларни келтириш мумкин.

Юқорида санаб ўтилган коррупсияга қарши кураш тизимининг ўзига хос хусусиятлари юзасидан давлатимизда самарали ишлар амалга оширилиб, амалиётга тадбиқ етилмоқда деб бемалол айта оламиз. Коррупсияга қарши кураш тизимининг аҳамияти юқори бўлганлиги сабабли мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини ва меҳнат шароитларини яхшилаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупсияга қарши курашиш, жамиятда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини бартараф етиш бўйича кенг кўламли амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Мамлакатимиз ушбу ўткир муаммонинг оқибатларини чуқур англаган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шунингдек, ушбу иллатга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар тизимли амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупсияга қарши конвенсияси (УНCАC) ҳамда ИҲТТ нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун Коррупсияга қарши кураш тармоғи (КҚТ) доирасидаги асосий субминтақавий ташаббус бўлган Коррупсияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасининг аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон яқинда Коррупсияга қарши кураш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Глобал оператив тармоғига аъзо бўлди. Қайд етилган ва бошқа чора-тадбирлар мамлакатимизда коррупсияга қарши курашни яхшилашга хизмат қилди. Буни мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшилангани ҳам тасдиқлайди. Халқаро бошқарув кўрсаткичларига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилларда коррупсияга қарши курашни яхшилаган. Сўнгги йилларда мамлакатимиз Транспаренcй Интернатионалъс Cорруптион Перcептионс Индех (CПИ) рейтингида ўз ўрнини 42 поғонага яхшилаган. Биргина 2023-йилнинг ўзида мамлакат ўз рейтингини 5 поғонага яхшилади.

Ўзбекистонда коррупсияга қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Буни сўнгги йилларда коррупсиянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида мазкур соҳада қабул қилинган консептуал меъёрий ҳужжатлар асосида баҳолаш мумкин. Мамлакатда коррупсияга қарши курашнинг самарали механизми, жумладан, ҳуқуқий база ва институционал асос яратилган. Давлат ва жамият қурилишининг барча тармоқларида коррупсияга қарши курашишга қаратилган 70 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур ислоҳотларни амалга оширишда мустаҳкам асос бўлди. Албатта, 2017-йилда қабул қилинган “Коррупсияга қарши кураш тўғрисида”ги қонун Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашнинг асосий ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Қонун давлат хизматчиларидан бевосита ёки билвосита иштирок етиши мумкин бўлган коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ўз раҳбарларига маълум қилишни талаб қилади ва корпоратив маълумот берувчиларни ҳимоя қилишга қаратилган. Бундан ташқари, қонун оммавий ахборот воситаларига давлат органларидан коррупсияга оид жиноятлар тўғрисидаги маълумотларни сўраш ҳуқуқини беради. Шунингдек, қонунда вазирликлар ва бошқа давлат органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупсия учун янги имкониятлар яратмаслигини таъминлаш мақсадида експертизадан ўтказиш мажбурий тартибда белгиланди. Бундан ташқари 2022-йилда қабул қилинган “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат хизматчиларига совғалар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, хорижий банкларда ҳисоб рақамларини очиш ва чет елда кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланади. Шунингдек, давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини мажбурий декларация қилиш тизими жорий етилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тартиблари ҳамда давлат органларида “комплаенс назорати” тизими жорий босқичма босқич ташкил етилмоқда. 2017-йилда қабул қилинган “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига мувофиқ “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органларига 2020-йилда ташкил етилган Коррупсияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирликлари, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти киради. Ҳозирги вақтда мазкур органлар ўз ваколатлари юзасидан коррупсия қарши курашишда самарали ишларни амалга ошириб келмоқда деб айта оламиз. Шунингдек, Коррупсияга қарши кураш бўйича Миллий кенгаш ва унинг ҳудудий органлари мавжуд бўлиб, улар барча тегишли институтларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва коррупсияга қарши кураш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳар бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат “коррупсиядан ҳоли қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқилиб, коррупсияга қарши курашиш амалиётида тизимли профилактика чора-тадбирлари кучайтирилиб, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратиш орқали жамоатчилик назорати таъминланмоқда. Бундан коррупсия қарши тизимли равишда курашиш жамиятимизда коррупсияни бартараф етиш юзасидан Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди. Йиғилишда юртимизда коррупсиядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар белгилаб берилди. Мазкур йиғилишда Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупсияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши еканини ҳамда ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий самарага еришамиз. Шу боис маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупсияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши кераклигини такидлаб ўтди. Бундан еса коррупсия қарши кураш муҳим аҳамият касб етиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Шу билан биргаликда 2025-йил 21-апрелдаги “Коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил етишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 71-сон фармони қабул қилинди. Мазкур фармон коррупсияга қарши курашиш тизимини янада кучайтириш, шаффофликни ошириш, жамоатчилик иштирокини таъминлаш ва давлат хизматларида ҳалоллик маданиятини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни ўз ичига олади. Янги назорат механизмлари, рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бу ислоҳотларни амалга оширишда асосий восита бўлиб, коррупсияни бутунлай йўқ қилишга қаратилган муҳим қадамдир.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашишнинг самарали молиявий, ҳуқуқий ва институционал механизмларини яратиш йўли ўз самарасини берди десак бўлади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, коррупсияга қарши кураш фақат бир неча йиллик вазифа емас. Бу тўхтовсиз жараёндир ва Ўзбекистон ҳукумати бу борадаги халқаро стандартларга мувофиқ коррупсияга қарши ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлаш бўйича янги қадамларни қўйишга интилмоқда. Ўзбекистонда коррупсияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туб моҳиятга ега бўлиб, тизимли ва институционал ёндашувга асосланмоқда. Уларнинг асосий ўзига хос жиҳатлари — давлат органларининг очиқлиги, халқаро стандартларга мувофиқлик, жамоатчилик иштирокининг кенгайиши ва янги технологияларнинг жорий қилинишидир. Бу йўналишдаги ислоҳотлар мамлакатда адолатли жамият барпо етиш, иқтисодий тараққиётга еришиш ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Коррупсияни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши учун муҳимдир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу жараённинг муваффақиятли давом етишини таъминлайди, шунингдек, иқтисодиётдаги барқарорликни сақлаб қолишда муҳим рол ўйнайди. Давлатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар нафақат мамлакат ички ҳаёти учун, балки халқаро миқёсда ҳам Ўзбекистоннинг имижини яхшилашга хизмат қилади.

Ўқув-услубий бўлим бош мутахассиси
Шарипов Ҳумоюн Ҳамид ўғли