+998 71 200 02 35

#китобхонлик_соати

03.11.2022 1665

Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ.Аслида китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст ҳисобланади. Шу ўринда ҳар бир инсон қайси мазмундаги китоблар қизиқтиргани  ва ўтган умри давомида қанча китоб ўқиганини сарҳисоб қилиб кўрса китоб унга ҳақиқатан ҳам нажоткор ва яқин  дўст бўлганлигини англаб етади.

Юристлар малакасини ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида  "Китобхонлик соатлари" ўтказиш анъанага айланган. Навбатдаги тадбиримиз давомида китобхонлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган асарлари ҳақида ўз фикр мулохазалари билан бўлишдилар. 

Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади.