+998 71 200 02 35

ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

01.12.2023 515

Юристлар малакасини ошириш маркази ишчи гуруҳи томонидан  Адлия вазирлиги ҳайъат қарорида белгиланган вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида,  Марказ ҳудудий филиалларига чиққан ҳолда  амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Марказ директор ўринбосари К.Исламов ва Марказ масъул ходими О.Тоҳиров томонидан

Юристлар малакасини ошириш маркази Жиззах вилояти ҳудудий филиали фаолияти ўрганилиб чиқилди.  

Филиал масъулларига етарли шарт-шароитлар яратиб бериш ва уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш  зарур  вазифалардан саналади. Қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди. 

Шу билан бирга, ҳудудда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, ташкил этилиши лозим бўлган янги мавзулардаги курслар бўйича тегишли ташкилот масъул ходимларининг таклифлари олинди ва улар билан фикр алмашилди.