+998 71 200 02 35

Таҳририй-нашриёт бўлими


Бўлим “Нашриёт бўлими” номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги 364-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 531-сонли қарорига асосан, “Таҳририй-нашриёт бўлими” деб қайта ташкил этилган.

Бўлимга турли  йилларда бир қатор мутахассислар, жумладан: 2006-2012 йилларда О.Мамаҳалилов,  2013-2014  йилларда  Б.Нажмиддинов, 2015-2017 йилларда Ф.Эргашевалар бошчилик қилишган.

2020 йил 3 декабрдан бошлаб Шахзода Абдуллаева Собитовна раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида бўлимда О.Мамаҳалилов, Н.Тиллаева, Б.Нажмиддинов, Ф.Эргашева, А.Ниязметов, А.Юсупбаева Ҳ. Мўминов  каби ходимлар турли лавозимларда меҳнат қилганлар.

 

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Адлия вазирлигининг қарор ва бўйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга таалуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Марказ Устави, Илмий кенгаши қарорлари, Марказ директорининг бўйруқлари ҳамда Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан тасдиқланган  Низомига амал қилади.

Бўлим таркиби бўлим бошлиғи ва 1 нафар бош мутахассисдан иборат.

Бўлим бошлиғи – Шахзода Абдуллаева Собитовна

Бош мутахассис - Усманов Восид Мухаммадиевич

 Бўлимнинг асосий вазифалари:

Марказда таҳририй-ноширлик фаолиятини ташкил этиш, таъминлаш ва амалга ошириш;

Марказ фаолиятига оид ҳужжатларни нашр этиш ва нусхасини кўпайтириш;

Марказ профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари  муаллифлиги асосида тайёрланган  материалларни таҳрир қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш.

Нашр этишга тайёрланган монография, дарслик, ўқув, ўқув-услубий қўлланма, тўплам ва рисолалар ҳамда маърузалар матнлари, ўқув дастурлар ва бошқа ҳужжатлар, материалларни таҳрирдан ўтказиш ва чоп этиш каби бир қатор вазифаларни  бажаради.

Бўлимнинг телефон рақами: + 99871 234-53-25