Кафедры и отделы / Кафедра теории и практики построения демократического общества
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти курсини жорий этиш тўғрисида”ги 1998 йил 2 сентябр 241-сонли буйруғига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 87-сонли  ва 2012 йил 12 июлдаги 12-сонли қарорлари билан Марказ тузилмасига киритилган.
 
Кафедрада 1 нафар профессор, 2 нафар фан доктори, 1 нафар ўқитувчи хизмат қилади.
 
Кафедра томонидан “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” фани бўйича қуйидаги маърузалар ўқитиб келинади:
     
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларида қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш ва инсон манфаатларини рўёбга чиқариш масалалари
 
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмуни ва ижросини таъминлаш масалалари
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмуни ва моҳияти
 
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрдаги ЎРҚ-443-сонли “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг мазмуни ва моҳияти
 
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар: босқичлари ва хусусиятлари.  
    
Кафедрага 2011 йил  ноябридан  юридик фанлар доктори Тошев Бобоқул Норқобилович раҳбарлик қилиб келади.

 

Тошев Бобоқул Норқобилович 1963 йилда туғилган. У 1984 йилда Тошкент Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 1989-1994 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлаган, 1994-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат Агентлиги ҳуқуқ маслаҳатчиси, Агентлик раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 1999-2001 йилларда “Шаҳидлар хотираси” республика хайрия жамғармаси ижрочи директори лавозимида хизмат қилган.
2002-2004 йилларда  Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Оммавий ахборот  воситалари мониторинги ва уларни лицензиялаш маркази бошлиғи, 2004-2006 йилларда  Ўзбек Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси раисининг ўринбосари  вазифаларида ишлаган. 2007-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси мудири вазифасида ишлаган.
У 2001-2005 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган.
1999 йилда “Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари ва шакллари” мавзусида номзодлик ва 2008 йилда “Халқаро ташкилотларнинг муаллифлик ҳуқуқига оид актларининг ҳуқуқий мақоми” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.
Илмий ишлари ва педагогик йўналиши: Б.Тошев педагогик фаолияти давомида Халқаро ҳуқуқ, Халқаро хусусий ҳуқуқ, Корпоратив ҳуқуқ, Интеллектуал мулк ҳуқуқи, Муаллифлик ҳуқуқи, Ахборот технологиялари ҳуқуқи, Нодавлат нотижорат ҳуқуқи каби фанлардан дарс бериб келган.
Б.Тошев ўриндошлик асосида Тошкент Давлат юридик институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон миллий университети Халқаро журналистика  ва Ҳуқуқшунослик факультетлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Қонунчиликни мустаҳкамлаш, прокурор ва тергов ходимлари малакасини ошириш маркази, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн   институтлари, Корпоратив бошқарув илмий-амалий марказида дарс бериб келган.
Б.Тошев 20 дан ортиқ монография, дарслик, ўқув қўлланма, рисолалар ва 120 дан  ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 
 

СаидовА Х

Саидов Акмал Холматович, кафедра профессори. У 1958 йилда туғилган,  1981 йилда Тошкент Давлат университети юридик  факультетини тамомлаган. У 1981-1984 йилларда СССР Фанлар Академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти аспиранти, 1985-1986 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси, Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходим, сектор мудири, 1986-1987 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиумининг фалсафа, иқтисод ва юридик фанлар бўлимининг илмий котиби, 1989-1992 йилларда Ўзбекистон  Фанлар Академияси, Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори, 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жаҳон муаммолари институти директори, 1993-1994 йилларда Тошкент давлат юридик институти ректори, 1994-1996 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги фавқулотда ва мухтор элчиси ҳамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, 1996 йилдан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази директори, 1999-2008 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг Инсон ҳуқуқлари, демократия, тинчлик, бағрикенглик ва халқаро тушуниш ЮНЕСКО кафедраси мудири вазифаларида ишлаган.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати, қўмита раиси ҳам ҳисобланади.
2013 йилдан Юристлар малакасини ошириш маркази Давлат ҳуқуқий фанлари кафедраси профессори (ўриндошлик асосида), 2015 йилдан Юристлар малакасини ошириш маркази Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси профессори (ўриндошлик асосида) бўлиб ишлаб келмоқда.
А.Саидовнинг 50 дан ортиқ йирик илмий, оммабоп китоблари, 300 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.