Кафедры и отделы / Кафедра международно-правовых дисциплин и прав человека
Юристлар малакасини ошириш марказининг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси 1997 йилда ташкил этилган. Кафедранинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур”ида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқий ва инсон ҳуқуқларига оид фанларни ўқитиш, мазкур соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб бориш, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва халқаро саводхонликни ошириш, шунингдек, илғор хорижий ҳуқуқий тажрибага оид билимлар ва ғояларни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Кафедрада ўқув машғулотлар янги ахборот ва педагогик технологиялари ёрдамида олиб борилади. Барча мавзулар бўйича слайдли тақдимотлар, казуслар, тест саволлар тайёрланади ва улардан  дарсларда фойдаланилади. Фанларни ўқитишда Интернет тармоғидан, кўргазмали қуроллардан, ўқув фильмларидан, Ўзбекистон Республикаси Ш.Мирзиёевнинг халқаро анжуманлардаги нутқларидан видеотасвир орқали фойдаланилади.
Кафедрада  битта юридик фанлари доктори  ва битта юридик фанлар номзоди фаолият юритади.
Кафедрада Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари йўналиши бўйича қуйидаги маърузалар ўқитиб келинади:
- Глобаллашув  даврида  Ўзбекистон  ташқи  сиёсат концепциясининг асосий йўналишлари;
- Халқаро  ҳуқуқ  тизимининг  устуворлиги  ва  уни  таъминлаш механизмлари;
- Аёллар ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий ва миллий механизмлари;
- Нотариал ва ФҲДЁ масалаларини консуллар томонидан амалга оширишнинг хусусиятлари;
- Қийноқ  ҳамда  муомала ва жазолашнинг  қаттиқ  шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг моҳияти;
- Коррупцияга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари;
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид асосий халқаро ҳужжат-ларнинг ўзига хос хусусиятлари;
- Болалар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик;
- Халқаро  судлар ва тижорат  арбитражларида  ишларни  кўриш амалиёти;
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий механизмлар;
- Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари;
- Судьялик этикасига оид халқаро стандартлар ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси;
- Адвокатура фаолиятини амалга оширишнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари. Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида халқаро-ҳуқуқий ёрдам
- Халқаро меҳнат стандартлари ва Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги;
- Халқаро ҳуқуқда одил судловга оид стандартлар ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги;
- Халқаро шартномалар ҳуқуқи ва Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги;
2010 йилдан бошлаб кафедрага юридик фанлар доктори Саидова Лола Абдувоҳидовна раҳбарлик қилиб келмоқда.
 
 Саидова Лола Абдувахидовна –   юридик фанлари доктори. Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири.
1991 йилда “Давлат тили тўғрисидаги қонунларнинг ҳуқуқий ва маънавий жиҳатлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффаққиятли ҳимоя қилган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институтида, Ташқи ишлар вазирлигида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида самарали фаолият юритган. 1995-96 йилларда Париждаги Халқаро Дипломатик Академияни тугатган.
Л.Саидова Ўзбекистонда дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг қўлланилиши соҳасида тадқиқот ишларини амалга оширган ва 2001 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, демократлаштириш, сайлов тизимининг ривожланиши, аёл ҳуқуқлари, сиёсий партиялар ва парламентаризм соҳаларида илмий ишларни олиб боради. Олима 50 дан ортиқ мақола ва нашрлар муаллифи. Дипломатик ва консуллик ҳуқуқларига оид иккита йирик ўқув қўлланмасини яратган. Хорижда ўндан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида халқаро ҳуқуқ соҳасида олти нафар юридик фанлари номзодлари  диссертацияларини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилган. Ҳозирда 4 нафар тадқиқотчига докторлик диссертациялари бўйича илмий ишларида раҳбарлик қилмоқда. Халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар бўйича халқаро анжуманларда мунтазам иштирок этиб келади.
Л.Саидова Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Марказий кенгаши аъзоси.
 
 
Сулайманов Одилжон Раббимович Юристлар малакасини ошириш маркази, Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди
2004 йил Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг Халқаро Ҳуқуқ факультетини муваффақиятли тамомлаб, халқаро ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлган.
2005 - 2007 йилларда Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг Халқаро Ҳуқуқ факультети магистратура босқичида  ўқиган.
2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти тадқиқотчиси сифатида “Ўзбекистон Республикасининг ички континентал давлат сифатидаги халқаро-ҳуқуқий мақоми” мавзусида 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ ихтисослигига бўйича диссертация ҳимоя қилиб юридик фанлар номзоди илмий даражасини олган.
Меҳнат фаолиятини 2004-2006 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Уздавуруғназорат” марказида юрисконстульт лавозимида ишлашдан бошлаган.
2006-2008 йиллардан Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг “Сайлов тизимларини демократиялаштириш мониторинги” лойиҳаси илмий ходими бўлиб ишлаган.
2007-2008 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Халқаро ҳуқуқ факультети ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
2009 йил 3 сентябрдан  - 2013 йил 31 августгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2014 йил сентябрдан Юристлар малакасини ошириш маркази Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедрасида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.
О.Сулайманов илмий фаолияти давомида бир қатор илмий оммабоп китоблар, ўқув-услубий қўлланмалар ва 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилган.
 
Юристлар малакасини ошириш маркази, Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси кабинет мудири Юнусова Нигора Камиловна 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Тошкент юридик коллежини муваффақиятли имтиёзли диплом билан тугатган.
2006 йилнинг октябрдан Юристлар малакасини ошириш марказида Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси кабинет мудири лавозимида фаолият юритмоқда.
Кафедранинг кундалик иш фаолиятида мавжуд бўлган кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва адабиётлар ҳақида маълумотларни ўқув жараёнига тадбиқ этишни ташкиллаштиради.
Нигора Юнусова ўтказилган махсус илмий маърузалар, амалий машғулотлар, анжуманлар, семинар-тренинглар учун керакли техник ва моддий воситаларини ўз вақтида тайёрлайди, ўқитиладиган фанлар бўйича адабиётлар картотекасини тузиб боради.
Марказнинг веб-сайтига жойлаштириладиган маълумотларни тайёрлаб, жойлаштириб боради. Фанларга тегишли қонун ва бошқа нарматив ҳужжатларни компьютерда жамланишини назорат қилади.
Шунингдек, Нигора Юнусова компьютерда кафедра ва унинг аъзолари ҳақида маълумотлар базасини яратишда иштирок этади. Ҳужжатлар билан иш юритишни ташкиллаштиради.